UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Абдуқодир Ҳусанов камгап, аммо кучли футболчи" — "Ланс" устози  4 18:15"Венеция" — "Интер". Лаутаро ва Тареми асосий таркибда  1 18:15Абдуқодир Ҳусановнинг укаси "Ланс" академиясида!  5 18:01Уокер Ибрагимович билан музокаралар олиб борди  0 17:21"Барселона" Арауходан норози  1 16:56"Тамворт" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 16:50"Манчестер Сити" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  5 16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  6 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  46 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1

"Рома"нинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани ҳақида Янгиликлар

"Рома"нинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг "камбэки" туфайли, "Порту" - "Рома" учрашуви ва римликларнинг омадсизлиги кўпчиликнинг эътиборидан бироз четда қолмоқда.

Италиянинг машҳур нашрларидан бири "Corriere dello Sport" биринчи саҳифада "ШАРМАНДА" деб ёзган бўлса, "Tuttosport" "Тортиб олинган ғалаба" ҳақида таъкиди, "Рома"нинг устидан кулишди", – деб ҳисобламоқда La Gazzetta dello Sport. 

Жюнейт Чақир – бутун бошли Италия душмани (ва "Лацио" мухлислари кумирига айланди). 

Эусебио Ди Франческо ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот-анжуманига келмади, Алессандро Флоренци фарёд чекканча қолган бўлса, барчанинг оғзида – Чақир. 

Президент Жеймс Палоттанинг жахли ёмон чиқан: "Ўтган йили биз Чемпионлар Лигасида ҳам "VAR"дан фойдаланиш таклифи билан чиққандик, сабаби ярим финалда ҳакамнинг хатоси режаларимизни барбод этганди. Бугун, видеотакрорлар бўла туриб, бизни яна тунаб кетишди. Шикни жарима майдончаси ичида қоидани бузиб тўхтатишганди, буни VAR ҳам кўрсатди, лекин ҳакам ҳеч нима қилишни истамади. Буларнинг барчаси жонимга тегди. Айтадиган бошқа гапим йўқ". 

Костас Манолас: "Биз ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, қанча вазиятдан фойдалана олмадик. Аммо мен нима учун ҳакам такрорий лавҳани кўришни истамаганини тушунмадим. Шикни очиқчасига йиқитишди – буни ҳамма кўрди". 

 

Даниэле Де Росси: "Ўтган мавсум мусобақани тарк этганимизда, агар "VAR" бўлганида, финалда ўйнардик дедик. Ана "VAR" жорий этилди, лекин ҳеч нима ўзгармади. Видеотакрорлар келажакда катта фойда келтиради, бироқ бугун инсон фактори асосий омил бўлди". 

Ўйиндан аввал агар "Рома" омадсизликка учрайдиган бўлса, Ди Франческога чиқиш эшиклари кўрсатилиши ҳақида миш-мишлар тарқаганди. Лекин юзага келган вазиятни инобатга олган "Рома" раҳбарлари мураббийга яна бир имкон беришга қарор қилишди чоғи. Айтишларича, Эусебионинг яна бир имкони бўлади, аммо Роберто Донадони ва Кристиан Пануччи янги бош мураббийлик учун номзод сифатида ўрганилмоқда. 

Sky Sport Italia хабарига кўра эса, Ди Франческо "чаққонлик" қилиб раҳбарият қарорини кутиб ўтирмай, ўзи истеъфо сўраши ҳам мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика