UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Россиялик хоккейчилар ЖЧда бронза медали учун ўйин ўтказишди, Зубайранинг рақиби маълум  1 01:55А Серия. Еврокубокларга йўл олган ва мусобақани тарк этган барча жамоаларнинг номи маълум бўлди  1 01:40"Аталанта" илк маротаба ЕЧЛга чиқди  3 01:30А Серия. "Милан" яна ЕЧЛдан четда қолди. Сўнгги тур учрашувлари якунланди  35 00:55ПСЖ марказни кучайтириш учун яна икки футболчини жамоага олиб келмоқчи  2 00:25"Локомотив" аъзолари Муҳаммадиевнинг ҳолидан хабар олгани боришди  16 23:55"Ювентус" спорт директори Гвардиола ҳақидаги саволга жавоб берди  2 23:17U-20 ЖЧ. Кейинги босқичга чиққан илк термаларнинг номи маълум бўлди  4 23:00А Серия. "Ювентус" мавсумни мағлубият билан якунлади  4 22:50"Бавария" раҳбари Ковачнинг келажагига аниқлик киритди  2 22:40"Насаф" билан ўйин пайтида шифохонага олиб кетилган Муҳаммадиевнинг оёғи синди  26 22:35«Барселона» навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади  18 22:29Темурхўжа Абдухолиқов: "Футболчилар Фёдоров учун ўйнашди, биз мураббий истеъфога чиқарилишини истамаймиз"  23 22:15МЮ афсоналари «Бавария»ни тор-мор этди  15 22:10Рўзиқул Бердиев: "Вазиятга реал қараймиз, биз айни пайтда кучли учликка киришга қодир эмасмиз"  41

"Рома"нинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани ҳақида Янгиликлар

"Рома"нинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг "камбэки" туфайли, "Порту" - "Рома" учрашуви ва римликларнинг омадсизлиги кўпчиликнинг эътиборидан бироз четда қолмоқда.

Италиянинг машҳур нашрларидан бири "Corriere dello Sport" биринчи саҳифада "ШАРМАНДА" деб ёзган бўлса, "Tuttosport" "Тортиб олинган ғалаба" ҳақида таъкиди, "Рома"нинг устидан кулишди", – деб ҳисобламоқда La Gazzetta dello Sport. 

Жюнейт Чақир – бутун бошли Италия душмани (ва "Лацио" мухлислари кумирига айланди). 

Эусебио Ди Франческо ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот-анжуманига келмади, Алессандро Флоренци фарёд чекканча қолган бўлса, барчанинг оғзида – Чақир. 

Президент Жеймс Палоттанинг жахли ёмон чиқан: "Ўтган йили биз Чемпионлар Лигасида ҳам "VAR"дан фойдаланиш таклифи билан чиққандик, сабаби ярим финалда ҳакамнинг хатоси режаларимизни барбод этганди. Бугун, видеотакрорлар бўла туриб, бизни яна тунаб кетишди. Шикни жарима майдончаси ичида қоидани бузиб тўхтатишганди, буни VAR ҳам кўрсатди, лекин ҳакам ҳеч нима қилишни истамади. Буларнинг барчаси жонимга тегди. Айтадиган бошқа гапим йўқ". 

Костас Манолас: "Биз ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, қанча вазиятдан фойдалана олмадик. Аммо мен нима учун ҳакам такрорий лавҳани кўришни истамаганини тушунмадим. Шикни очиқчасига йиқитишди – буни ҳамма кўрди". 

 

Даниэле Де Росси: "Ўтган мавсум мусобақани тарк этганимизда, агар "VAR" бўлганида, финалда ўйнардик дедик. Ана "VAR" жорий этилди, лекин ҳеч нима ўзгармади. Видеотакрорлар келажакда катта фойда келтиради, бироқ бугун инсон фактори асосий омил бўлди". 

Ўйиндан аввал агар "Рома" омадсизликка учрайдиган бўлса, Ди Франческога чиқиш эшиклари кўрсатилиши ҳақида миш-мишлар тарқаганди. Лекин юзага келган вазиятни инобатга олган "Рома" раҳбарлари мураббийга яна бир имкон беришга қарор қилишди чоғи. Айтишларича, Эусебионинг яна бир имкони бўлади, аммо Роберто Донадони ва Кристиан Пануччи янги бош мураббийлик учун номзод сифатида ўрганилмоқда. 

Sky Sport Italia хабарига кўра эса, Ди Франческо "чаққонлик" қилиб раҳбарият қарорини кутиб ўтирмай, ўзи истеъфо сўраши ҳам мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+3   
07 мар 17:47:27
Rocci
Shovkat Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Roma o'tgan yili barsani chiqarvorgandiyu ushani alamini junayt chaqr oberdi... lekn uefa jim har yili shunaqa ashibkala qladi lekn uefa indamidi
Oʻtgan yili aslida finalda Roma chiqish keragidi. Liverpool nohaq chiqqandi.
+3   
07 мар 17:45:53
Mumin9311
Shovkat Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Roma o'tgan yili barsani chiqarvorgandiyu ushani alamini junayt chaqr oberdi... lekn uefa jim har yili shunaqa ashibkala qladi lekn uefa indamidi
Chaqir barsagamas realga foydasi tegadi otgan yili bavariya realda....
+1   
07 мар 17:44:37
Mumin9311
Eh roma roma yutasan deb oyinni kormodim
   
07 мар 16:42:45
Shovkat Bek
Roma o'tgan yili barsani chiqarvorgandiyu ushani alamini junayt chaqr oberdi... lekn uefa jim har yili shunaqa ashibkala qladi lekn uefa indamidi
-1   
07 мар 21:31:32
Шахобиддин Мухаммад
Рома агар зўр бўлганда ВАРга ҳам, ҳакамларга ҳам иш қолдирмасдан голларни қаторлаштириб ташаши керак эди. Ўтган йили Ливерпулдан ўпкалаганди бу йил Порту...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг