«Рома»ни бошқариш учун асосий номзод ўзгарди

Khoja
2 апр 2025
«Рома» бош мураббийи Клаудио Раньери сўнгги матбуот анжуманида Жан Пьеро Гасперини жамоанинг янги бош мураббийи бўлмаслиги ҳақида гапирганди.

 Sky Sport нашри «Рома»нинг янги устози бўлиш учун асосий номзод ким эканлигини маълум қилди. 

«Ал Насср» бош мураббийи Стефано Пиоли римликларни бошқариш учун асосий номзод бўлиб турибди. Пиоли Роналду билан бўлаётган низолар сабабли Саудия жамоасини тарк этиб, Италияга қайтишга қарши эмаслигини маълум қилган.



KhojaМуаллиф
Манба: sky sports