"Рома" ярим ҳимоячиси "Барселона" билан ўйингача тикланиши мумкин

Tolibjon Qosimov
3 апр 2018, 10:24
"Рома" ярим ҳимоячиси Раджа Наингголан ЕЧЛ 1/4 финал биринчи беллашуви доирасида "Барселона"га қарши кечадиган ўйингача тикланиши мумкин.

Раджа "Болонья"га қарши жароҳат олган эди.

"La Gazzetta dello Sport"нинг хабар беришича, бельгиялик душанба куни енгил машғулот ўтказган. Футболчининг учрашувда иштирок этиши борасидаги якуний қарор ўйин куни қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Рома" ўзаро учрашувни 4 апрель куни ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport