

“Бўрилар” “Интер”нинг ўз уйида “Сассуоло”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганидан сўнг ушбу имкониятни қўлга киритишди. Чемпионат якунланишига бир тур қолганида “Рома” (3-ўрин) “Интер” (5-ўрин)дан 4 очкога ўзиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” жорий мавсум ЕЧЛда финал остонасида тўхтади. Чорак финалда “Барселона”ни икки ўйин натижасига кўра (1:4, 3:0) мағлубиятга учратган римликлар ярим финалда “Ливерпуль” клубига имкониятни бой беришган эди.




