"Рома" Вейналдумни ПСЖдан 10 млн еврога харид қилиш мажбурияти билан ижарага олади

Alisher
29 июл 2022, 17:38
"Рома" ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумни ижарага олади.

Келишувда 10 миллион евролик мажбурий харид қилиш ҳуқуқи ёзилади.

Клублар муҳокама қиладиган ягона савол 31 ёшли нидерландияликнинг 7 миллион евролик маошидир. "Рома" ПСЖ 50 фоиз нархни тўлашига умид қилмоқда.

Вейналдум ўтган мавсум ПСЖ таркибида 38та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia