“Рома” Шомуродовни Моуриньюнинг розилигисиз сотиб олган
11 янв 2023 19:23
Янгиликлар
“Рома” Шомуродовни Моуриньюнинг розилигисиз сотиб олган
Қишки трансфер ойнасида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов “Торино”га ўтиши мумкин.
Ўзбекистонлик футболчи 2021 йилнинг ёзида Рим клубига ўтганди. Ўшанда “бўрилар” жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси билан шартнома имзоланганидан бехабар бўлган.
"Моуринью Шомуродовни ҳатто танимасди. Пинту ўзбекистонлик ҳужумчини келажаги порлоқ дея ҳисоблаган ҳолда у билан шартнома имзолаганди", — деб ёзади Il Corriere dello Sport газетаси.
Манбанинг хабарига кўра, Элдор Шомуродовни трансфер қилиш қарорини "Рома" директори Тьягу Пинту қабул қилган.
“Рома” айни дамда Италия чемпионати турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар