«Рома» Шченснини яна бир йилга ижарага олди

Narzulla Saydullayev
5 авг 2016, 08:31
«Арсенал» посбони Войчех Шченсни яна бир мавсум давомида «Рома»да ўйнайди.

Рим клуби 26 ёшли посбон билан ижара шартномасини 2017 йил 30 июнига қадар узайтирилганини маълум қилди.

Ўтган мавсумда ҳам Шченсни «Рома»да ижарада ўйнаган ва барча мусобақаларда 42та учрашувда иштирок этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: asroma.com