UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  33 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  8 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  14 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

"Рома" ўз футболчисига ультиматум қўйди – ёки у кетади ёки шартномаси охиригача майдонга тушмайди Янгиликлар

"Рома" ўз футболчисига ультиматум қўйди – ёки у кетади ёки шартномаси охиригача майдонга тушмайди

Римнинг "Рома" клуби ўз футболчиси Николо Дзаньолога ультиматум қўйди.

Ярим ҳимоячи қишда "Рома"дан кетмоқчилигини маълум қилганди. У "Милан"га ўтишни хоҳлаганди, аммо "Рома" билан трансфер борасида "Борнмут" келишувга эришди. "Милан" Англия клуби билан тенг таклифини бера олмади ва курашдан чиқди.

Рим клуби Дзаньоло борасида фақат "Борнмут"дан расмий таклиф олди.

Corriere dello Sport маълумотига кўра, Николо энди "Рома"да қолишни истамоқда, аммо у ва клуб ўртасидаги муносабат ёмонлашиб бўлди.

"Рома" хўжайинлари Дэн ва Райан Фридкинлар Дзаньолонинг "Борнмут"га ўтиши бўйича музокараларда шахсан иштирок этишди ва футболчи борасида жиддий қарор қабул қилишди.

Дзаньолога ультиматум қўйишди: У ёки "Борнмут"га кўчиб ўтишга рози бўлиши керак ёки ёзгача "Рома"да қолиши ва умуман майдонга тушмаслиги керак. Фридкинлар Дзаньоло клубда қолса шартнома муддати тугагунига қадар фақат трибунада ўтиришини маълум қилишди. Футболчининг шартномаси 2024 йил ёзига қадар амал қилади.

Олдинроқ "Борнмут" хавбек учун 30+5 млн евро ва кейинги сотувдан 10% пулни таклиф қилганди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика