"Рома" ўз футболчиси билан шартномани 2026 йилгача узайтирмоқчи

Narzulla Saydullayev
10 сен 2022, 16:21
"Рома" ярим ҳимоячи Брайан Кристанте билан шартномани узайтирмоқчи, деб хабар бермоқда журанлист Николо Скира.

27 ёшли футболчи билан янги шартнома 2026 йилга қадар мўлжаллаган бўлади. Кристантенинг маоши йилига 3 миллион еврога тенг бўлиши кўзда тутилган. 

Маълумот учун, Кристанте янги мавсум Италия А сериясида 5та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira