«Рома» МЮ ҳимоячисини тўлақонли харид қилмоқчи

30 дек 2020, 22:10
“Рома”да ижара асосида тўп тепаётган МЮ марказий ҳимоячиси Крис Смоллинг римликларнинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.

Бу ҳақда спорт журналисти Николо Шира ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, Рим клуби инглиз грандига футболчи учун 15 миллион евро (3 миллион евро бонус) таклиф этмоқчи. МЮ раҳбарияти эса футболчи трансферидан   камида 20 миллион евро ишлаб олмоқчи. Смолингнинг ўзига эса йилига 3,2 миллион евролик шартнома таклиф этилади.

Жорий йилги Италия чемпионатида Смоллинг 12 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›