

Манбанинг хабарига кўра, клуб раҳбарияти арманистонлик футболчига икки йиллик шартнома таклиф қилади, Мхитаряннинг маоши эса камаяди. Ҳозирда 33 ёшли футболчи йилига 4 миллион евро олади, янги битимда унинг маоши икки баробарга камаяди.
Жорий мавсумда Мхитарян жамоа сафида барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.



