"Рома" Мхитарян билан шартномани узайтирмоқчи

Alisher
2 апр 2022, 10:16
"Рома" хавбеки Генрих Мхитарян Италия клубида қолади.

33 ёшли ўйинчига ёки бир йиллик, ёки "1+1" кўринишидаги шартнома таклиф қилишмоқда.

Жозе Моуринью келишув узайтирилишига қизиқиш билдирмоқда. Томонлар тез орада битим имзолашлари керак.

Мхитарян жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›