"Рома" Мхитарян билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди
01 июн 2021 09:50
Янгиликлар
"Рома" Мхитарян билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди
"Рома" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян клуб билан шартномасини узайтиради.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 32 ёшли арманистонлик футболчи клуб билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтиради, унинг маоши 4,5 млн евро+бонуслар кўринишида бўлади.
Мхитарян 2020/21 йилги мавсум "Рома" таркибида 46та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 13та ассист қайд этди.
Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар