“Рома” Монтойяга қизиқмоқда
17 янв 2014 11:48
Янгиликлар
“Рома” Монтойяга қизиқмоқда
“Рома” клуби “Барселона” ҳимоячиси Мартин Монтойяга даъвогарлик қилаяпти, деб хабар беради Sky Italy мухбири Жанлука Ди Марцио.
Римликлар директори Вальтер Сабатини айни пайтда Испанияда “Барселона Б” жамоаси ҳужумчиси Антонио Санабриянинг трансфери бўйича музокара олиб бораяпти.
Манбаънинг хабарига кўра, Сабатини йўл-йўлакай Монтойянинг трансфери бўйича ҳам таклиф билдириши керак.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум Монтойя Испания чемпионатида 9 та ўйин ўтказган.
Фикрлар