"Рома" матбуот хизмати "Удинезе" билан ўйинда тоби қочган футболчисининг ҳоли ҳақида маълумот берди
15 апр 2024 16:25
Янгиликлар
"Рома" матбуот хизмати "Удинезе" билан ўйинда тоби қочган футболчисининг ҳоли ҳақида маълумот берди
Рим клуби матбуот хизмати "Удинезе" билан Италия чемпионати 32-тур учрашувида ўзини ёмон ҳис қилган ҳимоячи Эван Н'Диканинг саломатлиги хусусида хабар чоп этди.
"Жамоа Н'Дикани кўргани касалхонага борди. Эван ўзини яхши ҳис қилмоқда ва кайфияти яхши. У шифокорлар назорати остидаги кейинги текширувлар учун шифохонада қолади", – дейилади клуб хабарида.
Кеча "Рома" ҳимоячиси Эван Н'Дика ўйин вақтида ўзини ёмон ҳис қилиб, йиқилиб тушди, аммо у шерикларига кўкрак қафасидаги оғриқ ҳақида хабар беришга улгурди. Бу ҳолат 32-тур доирасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланишига 18 дақиқа қолганида содир бўлди.
Воқеадан кейин жамоалар ва ҳакам ўйинни бошқа сафар тугатиб қўйишга келишиб олишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар