

«Бўрилар» «Севилья» ҳужумчиси Исаак Ромеро билан шартнома тузишни режа қилишган.
Испания клуби ўз навбатида ҳужумчисини яхши таклиф бўлган тақдирда сотиб юборишга тайёр.
25 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 2 та голли узатма бор. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркет ҳужумчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.



