«Рома» ҳимоячиси Майкон жароҳатини даволади

Narzulla Saydullayev
11 мар 2015, 09:00
«Рома» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Дуглас Майкон майдонга қайтишга яқин.
Майкон мавсумнинг каттагина қисмида тиззасидаги жароатни даволади. У бу мавсум Италия А сериясида 14та ўйин ўтказди.

Яқинда бразилиялик футболчига яна жамоа билан бирга ишлаш учун рухсат берилди, деб хабар бермоқда La Repubblica нашри.

Майкон 19 март куни Европа лигаси 1/16 финали доирасидаги "Фиорентина"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru