"Рома" Эшли Коулни таништирди

Aziz Tukhtamuradov
15 июл 2014
"Рома" Эшли Коулни бугун жамоанинг янги футболчиси сифатида расман таништирди.

"Мен "Рома"га Чемпионлар Лигасида иштирок этиш учун ўтдим. Бу мақсадли жамоа. Бу мен учун янги тажриба ва мен асосий таркиб учун курашишга тайёрман.

Руди Гарсия билан гаплашгандан сўнг мен "Рома" кучли жамоа эканлигини тушуниб етдим.

Умид қиламанки, келаси мавсумда биз нимадир юта оламиз.

Инглизлар ўз мамлакатларида ўйнашга ўрганишган. Шу сабабли, менга янги тил ўрганиш ва янги маданият билан танишиш қизиқ бўлади", - дейди Коул.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru