"Рома" "Челси" марказий ҳимоячисини нишонга олди

Оқил Абдубарноев
20 дек 2023
Италиянинг "Рома" клуби Лондоннинг "Челси" клубига марказий ҳимоячи Трево Чалобанига сўров юборди.

Манбанинг хабарига кўра, "бўрилар" англиялик футболчини мавсум охиригача ижарага олмоқчи.

Чалоба жиддий жароҳатидан фориғ бўлганлиги сабабли бу мавсумда бирорта ҳам ўйин ўтказмади. Англиялик футболчи "Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг режаларида эмас, шунинг учун клуб ушбу таклифга қарши чиқмайди.

Аввалроқ “Челси” ҳимоячисига Италия А сериясининг бошқа клублари, жумладан “Милан” ва “Интер” қизиқиш билдирганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Football Italia