

Пойтахт клубининг трансфер мақсади "Торино" форварди Андреа Белоттидир. "Бўрилар" Турин клубига таклиф беришди, аммо рад жавобини олишди.
Агар Белоттининг трансфери амалга ошмаса, "Рома" "Зенит"да ўйнаётган Сердар Азмун вариантига қайтади.
26 ёшли футболчининг клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Азмун ўтган мавсум РПЛ доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 2та ассист қайд этди.



