

24 ёшли ҳужумчига Римнинг «Рома» жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Англиялик футболчининг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади ва шу сабабли римликлар ҳужумчини арзонроққа сотиб олишни режа қилишган.
Маълумот учун, Каллум Хадсон-Одои жорий мавсум 32 та учрашувда майдонга тушди. унинг ҳисобида 5 та гол ва 3 та голли узатма бор. Трансфермаркт нашри футболчини 24 миллион еврога баҳоламоқда.




