Рожерс – АПЛда "Тоттенхэм"ни кетма-кет 6 учрашувда ютган 3-мураббий бўлди

21 сен 2019, 19:40
"Лестер" АПЛ 6-туридан ўрин олган ўйинда (2:1) "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди.

"Тулкилар" устози Брендан Рожерс "Тоттенхэм"ни АПЛнинг қаторасига 6 та баҳсида мағлуб этган учинчи мураббий бўлди. 

Бунга қадар МЮ собиқ мураббийи Алекс Фергюсон 7 марта (2001-2004) ва Сэм Эллардайс (2003-2005) 6 та ўйинда лодонликларни мағлуб этганди. 

46 ёшли Рожерс аввалроқ "Ливерпуль" устози бўлган. Жорий йил февраль ойида "Селтик"дан "Лестер" клубига ўтганди. 

Айни пайтда, "Лестер" 11 очко тўплаган ҳолда АПЛ адвалида иккинчи, "Тоттенхэм" 8 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/GracenoteLive