
“Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятни якунлаш ҳақидаги гапларни гапириш осон. Мен ҳам шундай ҳолатга тушиб қолган эдим, бироқ шундай вақтлар келадики сен фаолиятингни якунлашни хоҳламай қоласан.
Айни пайтда Англия учун энг муҳими Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Жеррард, Лэмпард ва Коул бу мусобақадан сўнг ҳам термадаги фаолиятларини давом эттирадилар деб умид қиламан”, - дейди Хожсон.