Родриго: "У билан тўқнашсам, самолёт билан тўқнашгандек бўламан"

Mirjalol Normatov
15 ноя 2022, 20:34
"Реал" футболчиси Родриго Гоэс жамоасида унга қарши ўйнаш қийин бўлган шериги ҳақида гапирди.

- Шерикларингизнинг катта қисми мундиалда Сизга қарши ўйнаши мумкин. Агарда бирор кишини термадан чиқариб ташлаш керак бўлганида айнан қайси жамоадошингизни танлаган бўлардингиз? Айнан кимга қарши ўйнаш жуда қийин?

- Уларнинг барчаси зўр, агарда шундай имконият берилганда мен Антонио Рюдигерни Германия термасидан кетказган бўлардим. У жуда кучли, ҳужумчилар ўтишда жуда қийналади. Ишонинг, унинг ҳар кунлик машғулотидан завқ оламан.

- Ростдан ҳам жуда қийинми?

- Рюдигер билан тўқнашсам, самолёт билан тўқнашгандек бўламан. У ақлбовар қилмас!, - деди "Реал"нинг бразилиялик футболчиси.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›