

Ўйинчига "Ливерпуль" вингери бир неча бор 2018 йил Чемпионлар Лигаси финалидаги мағлубият учун "Реал"да қасос олиши ҳақида гапирди. Парижда ўтган ўйинда эса "Реал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Ўйин якунланганда, "Реал" ўйинчилари югуришди [хурсандчилик учун]. "Ливерпуль" ўйинчилари ёнимиздан ўтиб кетишди, Салаҳ хафа эди ва бошини қуйи солганди. Модрич унга қаради ва "Раҳмат, кейинги сафар уриниб кўр" деди. Мен эса кулиб юбордим.
Бугунги кунда барчаси зерикарли. У бизни ёмон йўл билан ғазаблантирмади, аксинча, бу қарама-қаршиликни яхшироқ қилди. Агар шундай вазиятлар бўлмаса, барча футбол кўришни тўхтатган бўларди. Майдон ташқарисида кўплаб нарсалар содир бўлади. Провокация ҳамма жойда бор, футбол ҳам бундан истисно эмас", – дейди Родриго.



