Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
11 фев 22:17
Янгиликлар
Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
"Реал" форварди Родриго клубдан кетиши мумкинлигига изоҳ берди.
"Ал Ҳилол" бразилиялик футболчига 140 млн евро миқдорида маош таклиф қилган.
"Таклиф қилаётганлари тўғрисида кўп ҳам билмайман. Мадридда барчасидан розиман. Бахтлиман ва шу ерда узоқроқ қолишни хоҳлайман. Ҳозирда қандай таклиф борлигини билмайман", — деди Родриго.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 8та ассист қайд этди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар