Родриго: "Реал" асосий таркиб ўйинчиси бўлишни хоҳлайман ва бу учун ишлаяпман"

Alisher
11 авг 2022, 14:03
Родриго "Реал"нинг асосий таркиб ўйинчиси бўлишни хоҳлашини айтди.

"Айнтрахт" (2:0) билан Европа Суперкубоги учун баҳсда 21 ёшли бразилиялик ҳисоб 2:0 бўлиб турган пайтда, 67-дақиқада майдонга чиқди.

"Жамоага кўп ёрдам бера олишимни ва кўпроқ ўйнаш олишимни биламан – фақатгина биз ҳиосбда ортда бораётган ва камбэк керак бўлган пайтда эмас.

Асосий таркиб ўйинчиси бўлишни хоҳлайман ва бу учун ишлаяпман. Агар ўзимнинг энг яхши футболимни кўрсатсам, менда барча имкониятлар [дастлабки дақиқалардан чиқиш] бўлади", – дейди "Реал" вингери.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: As