Родри: "Роналдудан бундай гап эшитиш — ғалати"

Omonjon To`xtamirzayev
2 янв 2025
Родри португалиялик Криштиану Роналдунинг "Олтин тўп" соврини борасидаги фикрларига муносабат билдирди.

"Роналду "Олтин тўп" Винига топширилиши кераклигини айтди? Нима ҳам дея оламан, бу мен учун сюрприз бўлди, чунки у бу тизим қандай ишлаши, ғолиб қандай усулда танланишини ҳаммадан ҳам кўпроқ ва яхшироқ билади. Бу йил соврин менга насиб қилиши  керак деб ҳисоблаган журналистларнинг баъзилари, балки, вақтида унга ҳам овоз бергандир. Ўйлашимча, ўшанда Криштиану уларнинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлаган".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia