Робсон: "Агар МЮда пул кўп бўлса, нега уларни энг яхши футболчиларга сарфламайди"

Aslanov Jasurbek
7 авг 2016, 16:53
"Манчестер Юнайтед" афсонаи Брайан Робсон "Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг трансфери ҳақидаги миш-мишлар борасида фикр билдирди.

"Агар сизда пул билан муаммо бўлмаса, нега уларни энг яхши футболчиларга сарфламайсиз? Погба МЮда бўлганида сэр Алекс Фергюсон менга қўнғироқ қилиб, Полнинг машғулот жараёнини кузатишни айтган. Таассуротлар яхши эди. Ажойиб жисмоний кўрсатиклар, ирода. Погба - айнан бизга керак футболчи. У Яя Турега ўхшайди, чунки олдинга яхши ҳаракатланади ва ажойиб гол уриши мумкин" - дейди Робсон.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport