Робин ван Перси: "Санчес МЮда бахтли кўринмаяпти"

4 авг 2019, 21:30
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси Алексис Санчеснинг МЮдаги омадсиз ўйинлари сабабини айтди.

"Ўйлашимча, Санчес ўзини МЮда бахтли ҳис қилмаяпти. У "Арсенал"да бахтиёр эди. Тажрибамга кўра, руҳий ҳолат инсоннинг ишларига катта таъсир кўрсатади. Агар ўзингни 50%дан кўпроқ яхши ҳис қилсанг, қилаётган ишингдан кўпроқ роҳатланасан. Шунинг учун, Санчес аввало руҳий ҳолатини тартибга солиши керак", - дейди ван Перси.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: dailymail.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›