Роберто Сольдадо: "Мен ҳар доим бир мавсумда 20дан ортиқ гол уришга интилганман"

Narzulla Saydullayev
15 авг 2013, 17:20
"Тоттенхэм" ҳужумчисига айланган Роберто Сольдадо, бошланажак мавсумда 20дан ортиқ гол киритмоқчи эканини айтиб ўтди.
"Мен ҳар доим бир мавсумда 20дан ортиқ гол уришга ҳаракат қилиб келганман. Ҳар сафар бунинг уддасидан чиққанман ҳам. Бу мавсумда ҳам биринчи кундан гол уришни бошлаш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Мақсадим - голларим сонини 20тадан ошириш. Албатта, бу менинг жамоадошларимнинг ёрдамисиз бўлмайди", дея унинг сўзларидан ITV иқтибос келтирмоқда.

Таъкидлаш керакки, Сольдадо "Валенсия" таркибида уч мавсум тўп сурди ва ҳар бирида 20тадан ортиқ голга муаллифдик қилди. У ўтган мавсумда барча турнирларда 30та гол киритишни уддалади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›