
"Футболда ғалаба қозониш учун хатоларга иложи борича камроқ йўл қўйиш керак. Майдон марказида қоида бузилиши дарвозамиз ишғол қилинишига сабаб бўлди. Аслида бунақа вазиятлар одатда гол билан тугамайди. Бутун ўйин давомида шогирдларим яхши ҳимояланишди. Бироқ мезбон жамоа ягона вазиятидан унумли фойдаланди ва биз "Тоттенхэм"га мағлуб бўлдик", дея мураббий сўзларидан ливерпулликлар расмий сайти иқтибос келтирмоқда.