UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  9 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Роберто Манчини: "Ҳар бир ўйинда иккита гол ура олсак, мен бунга розиман" Янгиликлар

Роберто Манчини: "Ҳар бир ўйинда иккита гол ура олсак, мен бунга розиман"

Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Қирғиз Республикаси ва Саудия Арабистони (0:2)терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, ғолиб жамоа бош мураббийи Роберто Манчини ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Муҳаммад Канно матбуот анжуманида қатнашишди.

- Мураббий ва футболчининг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

Роберто Манчини: Ғалаба қозонишни уддаладик. Бу энг муҳими. Жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Қизил карточкалар бўлмаганда, бизга осонроқ бўлиши мумкин эди.

Муҳаммад Канно: Бугунги ўйиндаги энг яхши нарса бу уч очко ва кейинги босқичга йўл олганимиз.

- Кеча матбуот анжуманида сиз Саудия Арабистони терма жамоасини чемпионлик учун даъвогарлар қаторига қўшмадингиз. Бу гапни айтишдан мақсад ўз жамоангиздан босимни олиб ташлашмиди?

- Япония, Корея, Австралия, Эрон рейтинг бўйича биздан юқори. Бу эса уларнинг математик имкониятлари бизникидан кўпроқ дегани. Мен шуни назарда тутгандим. Биз ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик. Учинчи ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Мусобақада ким ғолиб бўлиши ҳақида гапиришга ҳали эрта.

- Кечаги матбуот анжуманида ғолибликка даъвогарлар орасида Саудия Арабистонини қўшмадингиз. Бу гапларни ўз қўл остингиздаги жамоага бўлган ишончсизлик деб қабул қилсак бўладими? Чунки деярли худди шу жамоа бундан бир йил олдин Аргентинани мағлубиятга учрата олганди...

- Бир хил савол бердингиз. Рейтингга қарасак, биздан кучли жамоалар бор. Мен кеча рейтинг ҳақида гапиргандим. Ҳар бир жамоага қарши ғалаба қозонишни мақсад қиламиз. Бунисидан хавотир олманг. Япониями, Таиландми - фарқи йўқ. Умуман, сизда рейтинг нима эканлиги ҳақида тушунча борми?

- Тожикистонга қарши ўйинда 28та зарба бердингиз. Вазиятлар етарли, лекин гол кам. Бу жамоа учун жиддийроқ ўйинларда муаммо туғдирмайдими?

- Ҳа, кўп вазиятларда фойдаланмаяпмиз, аммо ҳар бир ўйинда иккита гол ура олсак, мен бунга розиман.

- Қирғиз Республикаси терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Қирғизистон яхши жамоа. Улар камчилик бўлишларига қарамасдан охиригача қаршилик кўрсатишди. Аслида, бизга ўйинчилар сони тенг бўлгани қулайроқ эди.

- Икки тур ортда қолди. Қайси жамоа ҳозирги пайтда турнир фаворити бўлиб турибди? Бугунги кўрсатган ўйинингиздан мамнунмисиз?

- Ҳа, ўйинимиздан қониқдим. Чунки кўп вазият яратдик. Кейинги ўйинларга тайёрланамиз. Осиё кубогини ким қўлга киритишига келсак, ҳозирдан бир нарса деб бўлмайди. Биз кейинги ўйин ҳақида қайғуришимиз керак.

- Муҳаммад, бугунги ўйиндаги асосий вазифангиз нимадан иборат эди?

- Бизда етарли тажриба бор. Бу турнирда бир жамоа бўлиб ўйнаяпмиз. Мураббийнинг барча топшириқларини бажариш - асосий вазифамиз.

- Муҳаммад, гуруҳ босқичи ўйинларида Япония ва Кореянинг бироз ёмон натижа кўрсатишмоқда. Шундан келиб чиқиб, ҳали ҳам Саудия Арабистонининг имкониятларини пастроқ дея баҳолайсизми?

Бошқа жамоаларнинг ҳолатидан қатъий назар, биз турнирда ғолиб бўлишни истаймиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба бизнинг асосий мақсадимиз. Турнирдаги ғолиблик ҳам шулар жумласидандир.


Ж.И

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика