

"Майами" клуби президенти Дэвид Бекхэм жамоага Роберто Карлосни бош мураббий этиб тайинламоқчи. Айни пайтда Карлос Ҳиндистоннинг "Дели Динамос" жамоасига бош мураббийлик қилмоқда. Бекхэм биринчи бўлиб Пол Скоулзга таклиф билан чиққан. Аммо Скоулз Бексга рад жавобини берган.



