

Ҳужумчининг собиқ агенти Цезари Кухарски ўйинчига нисбатан 9 миллион евро миқдоридаги компенсация талаб қилинган иш очди.
Левандовски ноқонуний равишда RL Management компаниясидан маблағларни чиқариб, улардан ўз мақсадларида фойдаланган. Левандовски даъвони ассосиз деб атади ва собиқ агентини шантаж қилишда айблади.
Шунингдек, ушбу маблағлар футболчининг Польшадаги ҳисоб рақамларига тушганлиги, эҳтимол немис солиқ органларини четлаб ўтганлигини кўрсатувчи ҳужжатлар борлиги хабар қилинмоқда.



