

Мюнхенликлар ушбу гуруҳда пешқадам “ПСЖ”дан уч очкога ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда боришмоқда.
“Имкон бор экан, доим биринчи ўрин учун кураш олиб бориш лозим. Бунинг учун биз “ПСЖ”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишимиз керак.
Албатта бу осон иш эмас. Аммон Мюнхенда, “Алянц-Аренада” ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Имконият ўз қўлимизда, ундан максимал фойдаланишимиз керак”, дейди ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” биринчи даврада Парижда “ПСЖ”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.



