Роберт Левандовски — Бундеслигада 250 та гол урган тарихдаги 3-футболчи
17 дек 2020 09:53
Янгиликлар
Роберт Левандовски — Бундеслигада 250 та гол урган тарихдаги 3-футболчи
“Бавария” Бундеслига 12-тури доирасида “Вольфсбург”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мюнхенликларнинг иккала голига Роберт Левандовски муаллифлик қилди. Натижада Робертнинг Бундеслигадаги голлари сони 250 тага етди. 32 ёшли польшалик ҳужумчи Бундеслига тарихида бундай натижани қайд этган 3-футболчига айланди. Робертдан олдин ушбу маррани Герд Мюллер ва Клаус Фишер босиб ўтганди, холос.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар