Роберт Левандовски "Бавария"га ҳужумкор ўйинчилар етишмаётганлиги айтди
09 авг 2019 12:59
Янгиликлар
Роберт Левандовски "Бавария"га ҳужумкор ўйинчилар етишмаётганлиги айтди
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски агар мюнхенликлар "Манчестер Сити"дан Лерой Санени сотиб олишса ҳам, клуб яна бир вингерга эҳтиёж сезишини айтиб ўтди.
- "Бавария" ҳужумдаги 3 ўйинчисини йўқотди, уларнинг ўрнига эса янгилари йўқ. Агар Сане келса ҳам, бизга яна бир вингер керак бўлади.
Бутун бир мавсум тажрибали 13-14 ўйинчи билан ўтказиш қийин бўлади", - деб қўшимча қилади Левандовски.
Аммо, Лерой Сане "Ливерпуль"га қарши ўйинда олган жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди. Шундай экан, немис клуби ҳам футболчини сотиб олиш имкониятлари кескин камайиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски 2014 йилдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилади.
Фикрлар