

"Баъзида одамлар бизнинг ҳам инсон эканлигимизни ёддан чиқариб қўяди. Улар бизни машиналар, роботлар деб ўйлашади ва худди бизда ёқимсиз хотиралар, ёмон кайфият бўлмайди деб ҳисоблашади.
Улар бу фикрини ўзгартирмаса керак деб ўйлайман. Барча эмас, айрим инсонлар футболга маҳсулот сифатида қарайди. Улар бизни фақатгина машғулот қилиб яшайди, бошқа иши йўқ деб тушунади. Бироқ бизда ҳам ҳаёт бор", - деди Левандовски.



