UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  93 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Роберт Гай яна "Чуст-Пахтакор" бош мураббийи! Янгиликлар

Роберт Гай яна "Чуст-Пахтакор" бош мураббийи!

Яқинда "Андижон" билан хайрлашган Роберт Гай узоқ вақт ишсиз қолмади. Боиси Роберт Сергеевич яна аввалги жамоаси "Чуст-Пахтакор"га қайтди.
Жорий мавсумга Виталий Легай бошчилигида тайёргарлик кўрган чустликларнинг биринчи босқичда қайд этган натижаси ижобий кечмади. Шу сабабдан ҳам Легай жамоани ўз хоҳишига кўра тарк этишга қарор қилди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам Легай ва унинг ёрдамчиси Александр Лян билан дўстона равишда хайрлашди.

Клуб мутасаддилари бошқарув постига яна Гайни олиб келишга қарор қилди. Роберт Сергеевич куни-кеча таклифга розилик билдириб, яна Чустга ташриф буюрди.

Айтиш керакки, "Чуст-Пахтакор"ни ўтган йили Гай курашчан жамоа сифатида шакллантирганди. Ундан мухлислар бу йил ҳам ана шундай жангавор жамоа тузишни исташмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Чуст-Пахтакор" биринчи босқични 12-ўринда якунлади.

Олинган маълумотларга кўра, чустликлар дарвозабон Элдор Исабоев билан ҳам хайрлашишга қарор қилган. Шунингдек марказий ярим ҳимоячи Оятулло Муҳитдинов ҳам машғулотларда иштирок этмаяпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика