UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8

Роберт Гай: "Динамо"га бугун очиқчасига омад кулиб боқди" Янгиликлар

Роберт Гай: "Динамо"га бугун очиқчасига омад кулиб боқди"

Андижонда кечган "Андижон" - "Динамо "ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлардан ёрдамчи мураббий Роберт Гай иштирок этди.
- Албатта бугун чемпионатдаги илк ғалабиизни танътана қилишни хоҳлаган эдик. "Динамо"га бугун омад очиқчасига кулиб боқди. Бу жамоа ҳисоб 2:1 кўринишга келганидан сўнг ҳам ўз иродасини кўрсатиб ғалабани илиб кетди. Олдинги чизиқда гол уришимиз учун аниқлик етишмади. Нима ҳам дердик, ҳаёт давом этади.

- "Динамо" бугун асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнашини кутгандик. Таркибига эътибор қаратадиган бўлсангиз асосан ҳимоявий таркибни кўриш мумкин. Ўтган йили "Динамо" таркибида ўйнаган иккита асосий футболчиси тушмади. Умуман айтганда Самарқанд жамоасини ҳавфли эканлигини билардик. Тезкор футболчиларга эга. Кутганимиздек учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ улар ҳисобни очишга эришди.

- Жавоб тўпини киритиб ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин эса ҳимоядаги иккита ҳато эвазига ғалабани қўлдан бой бердик.

- Ҳужумчиларимиз ёмон ўйнашмаяпти. Фақат уларга гол уриш учун тажовузкорлик етишмаяпти.

- Кейинги ўйинларга энди янада жиддий тайёргарлик кўриш талаб этилади.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика