Роббен: "Реал"дан кетишимга сабаб фақатгина Роналду эмас"
24 май 2019 14:58
Янгиликлар
Роббен: "Реал"дан кетишимга сабаб фақатгина Роналду эмас"
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен нима учун 2009 йилда "Реал"ни тарк этганини айтиб ўтди.
"Реал"да президент алмашганидан кейин менга қийин бўлди. Жамоада ўзимни қулай ҳис қилардим, яхши ўйнаганман. Лекин, ўйинга сиёсат аралашса ва сен имкониятга эга бўлмасанг, танлашга тўғри келади: курашиш ёки фаолиятни бошқа жойда давом эттириш. Ўшанда вазият фақат Роналду билан боғлиқ эмасди. Перес президентликка қайтди ва Роналду, Кака, Бензема, Хаби Алонсоларни харид қилди. "Реал" жуда кўп пул сарфлади ва бизга ўйинчиларни сотиш эвазига кетган пулларнинг маълум қисмини қайтармоқчиликларини айтишди. Мен учун аламли бўлган, чунки бош мураббий Мануэль Пеллегрини билан муносабатларим зўр эди ва ўшанда энг яхши мавсум олди тайёргарликни ўтказгандим", - деди Роббен.
Фикрлар