Роббен кимни энг кучли мураббий деб ҳисоблашини айтди

Alisher
7 янв 2021
"Гронинген" вингери Арьен Роббен "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳақида гапирди.

"Мен Гвардиоланинг катта мухлисиман. Мен ҳужумкор футболни яхши кўраман, Пеп эса бу ишнинг устаси. У ҳужумга ва тўпни назорат қилишга эътибор қаратади. Биз ҳар бир машғулотда тўп билан ишлаганмиз.

Албатта, бу менга ёққан. Биз битта тўлқинда бўлганмиз. Биз у билан бирор марта ҳам ЧЛни ютмаганимиз ачинарли. Аммо жароҳатлар, диквалификациялар ва ҳакамларнинг қарорлари ҳар сафар ярим финалда тўхташимизга олиб кеди.

У сабаб мен яхшироқ ўйинчига айландим. Мен учун Пеп - дунёнинг энг яхши мураббийи. У билан 3 йилда Мюнхенда кўп нарса ўргандим", - дейди Роббен.


AlisherМуаллиф
Манба: Socrates