Роббен: "Бавария"да требл учун барча имкониятлар бор"

Aslanov Jasurbek
27 янв 2017
«Бавария» футболчиси Арьен Роббеннинг фикрича, мюнхенликлар ушбу мавсумда учта турнирда ғолиб чиқа оладилар.

"ЕЧЛда яна бир маротаба ғолиб чиқиш имконияти менга мотивация бағишламоқда.

Биз барча турнирларда ғолиб чиқиб, требл қилишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун жамоамизда барча имкониятлар етарли.

Бундеслигада кураш охиригача бўлади. Биз учта турнирда қатнашмоқдамиз. "Лейпциг" эса битта. Улар ҳозир ажойиб формада", - дейди голландиялик футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: goal.com