Роббен "Бавария" билан шартномасини 2017 йилгача узайтирди

Tolibjon Qosimov
19 мар 2014, 19:20
"Бавария" ярим ҳимоячи арьен Роббен билан шартномани узайтирганини маълум қилди.
Голландиялик билан янги келишув 2017 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

"Клуб билан янги шартнома тузганимдан хурсандман. Жамоа билан янгидан-янги совринлар ютиш истагидаман", - деди Роббен.

Роббен "Бавария" таркибида 2009 йилдан буён фаолият олиб боради. Мюнхен клуби таркибида у икки бора Германия чемпионлигини, бир бора Чемпионлар лигаси ғолиблигини, УЕФА суперкубогини ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпиолигини қўлга киритди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›