"Ривер Плейт" Суарес билан алоқага чиққанини тасдиқлади

Alisher
12 июн 2022, 13:00
"Ривер Плейт" президенти Жорже Брито клуб форвард Луис Суаресга қизиқаётгани ҳақида гапирди.

"Ҳа, биз Луис Суарес билан боғландик, аммо эндиликда ҳаммаси унга боғлиқ", — дейди Брито.

35 ёшли уругвайлик футболчининг ўзи эса фаолиятини Европада давом эттиришни хоҳлайди.

Суарес 2021/22 йилги мавсум "Атлетико" либосида 45та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›