Ривалдо: "Барселона" ўсишдан тўхтаб қолган"
26 июн 2020 20:15
Янгиликлар
Ривалдо: "Барселона" ўсишдан тўхтаб қолган"
"Барселона" собиқ форварди Ривалдо жамоанинг рестартдан кейинги ўйини ҳақида гапирди.
"Ростдан ҳам, "Барселона" янада яхшироқ ўйнаши керак. Сетьен янгича нарсаларни ўйлаб топишга мажбур. Унинг вазифаси - қўл остидаги футболчилардан янги имкониятларни излаш. Сўнгги ўйинларни кўриб, "Барселона" ўсишдан тўхтаб қолган деган хулосага келдим. Чунки мен бошқача "Барселона"ни кўришга ўрганганман", - деди бразилиялик футболчи.
Сетьен январь ойида Вальвердедан кейин жамоа бошқарувини ўз қўлига олди. Айни дамда каталонияликлар Примеро турнир жадвалида "Реал"дан кейин 2-ўринни эгаллаб туришибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар