Ришарлисон "Эвертон"га қарши ўйинда жароҳатидан кейин йиғлади

Mirjalol Normatov
16 окт 2022, 16:10
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ришарлисон жароҳатидан кейин йиғлади.

АПЛ доирасида "Эвертон"га қарши ўйиннинг 52-дақиқасида унинг болдир мушакларида муаммо бўлгани сабабли алмаштирилганди. "ESPN" нашрининг ёзишича, Ришарлисон кийим алмаштириш хонасида йиғлаган. У ЖЧ олдидан шундай ҳолат бўлганидан хавотирдалигини айтган.

Бразилиялик футболчида бунга қадар ҳам шундай ҳолат бўлган ва ўшанда у 2 ҳафтага сафдан чиққанди. Ҳозирча унинг қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юбориши аниқ эмас. Агарда жароҳат жиддий бўлмаса, унинг сафга қайтиши учун тахминан 1 ой вақт сарфланади.

Ушбу мавсумда 25 ёшли футболчи 15 ўйинда қатнашиб, 5 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN