Рио Фердинанд Маунтнинг "Манчестер Юнайтед"даги дебютига баҳо берди
22 авг 2023 19:50
Янгиликлар
Рио Фердинанд Маунтнинг "Манчестер Юнайтед"даги дебютига баҳо берди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд ушбу ёзда жамоага келган Мэйсон Маунтнинг жамоадаги дебюти ҳақида гапирди.
"Футболчига икки ўйиндан кейин баҳо бериш жуда қийин. Агарда шундай бўлганида, айрим афсоналар дастлабки икки ўйинидан кейиноқ жамоадан кетиши керак бўларди. Маунтни оқламоқчи эмасман, аммо ҳолат шундай.
Жамоа айни дамда унчалик яхши бўлмаган ўйин кўрсатмоқда, бунда индивидуал томондан нимадир кўрсатиш ҳам қийин, бу эса 100 фоиз мураббийнинг жавобгарлиги. У жамоанинг тўғри ўйнашини ташкиллаштириши керак. Кўрамиз, Маунт қайси позицияда ўзини кўрсата олар экан. Бироқ мен унинг қайси позиция учун олинганини ҳалигача тушунганим йўқ", - деди Фердинанд.
Маунт ёзда 64 млн евро эвазига манкунианликларга ўтганди. У ушбу мавсум АПЛнинг иккала ўйинида ҳам асосий таркибида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар